Япония дипломатлари учун 90 кунлик визасиз режим ишга тушди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВиза в паспорте
Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга туризм мақсадида келаётган Япония фуқаролари учну 90 кунлик визасиз режим амал қилмайди.

ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб Япония дипломатик ва расмий паспорт эгалари учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 115-сонли қарорида айтиб ўтилган.

Яна 45 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлди

“2020 йил 1 мартдан бошлаб  дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ҳамда Япония Ҳукуматининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгилансин”, - дейилган қарорда.

Ушбу қарор жумладан дипломатларнинг оила аъзоларига ҳам таалуқлидир.

Визасиз кириш тартиби Япониядан Ўзбекистонга меҳнат, касбий, доимий яшаш ёки туризм мақсадида келаётган фуқаролар учун амал қилмайди.

“Визасиз кириш тартиби, Ўзбекистон Республикасига меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни (шу жумладан, туризм ва мукофотланадиган спорт тадбирлари) амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди”, - дейилган қарорда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда умумфуқаро паспортлари билан Ўзбекистонга келаётган Япония фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим амал қилмоқда

Янгиликлар лентаси
0