Вируслар келиб кетаверади, саёҳатлар қолади – Ростуризм

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишМеждународный аэропорт "Симферополь"
Международный аэропорт Симферополь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ростуризм, коронавирус туфайли сайёҳлар оқимини мамлакат ичидаги томошагоҳ жойларга йўналтиришга умид қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Россия туризм соҳаси коронавирус билан боғлиқ салбий вазиятни имкон қадар камроқ зарар билан якунлайди, дейди Ростуризм федерал агентлиги раҳбари Зарина Догузова.

Догузова айтишига қараганда, шу кунларда туризм, иқтисоднинг барча соҳалари каби, олдин юз бермаган вазиятга дуч келган.  

“Ушбу вазиятдан биринчи навбатда туризм соҳаси зарар кўриши турган гап. Бу биз учун ҳам чақириқдир. Биз туроператорларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Бугун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Мен дунё ва Россия коронавирус устидан ғалаба қозонишига ишонаман. Вируслар – келиб кетаверади, туризм ва саёҳат қолади. Мен одамлар бутун яна дунё бўйлаб эркин саёҳат қилишни бошлашини интизорлик билан кутмоқдаман”, - дейди Догузова.

Ростуризм раҳбарининг сўзларига кўра, Россияда 1 январдан электрон виза ишга тушган. У бутун дунёдан туристларни ортиқча расмиятчиликларсиз жалб қилиш имконини беради. Коронавирус Россия туроператорлари маҳаллий сайёҳларга учун ўз мамлакатини қайтадан очиб бериш имконини  яратади, дейди Догузова.

Янгиликлар лентаси
0