Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде

Ўзбекистондаги хорижий фуқароларнинг визаси 10 апрелгача узайтирилади

66
Карантин муддатига тўғри келган барча чипталар харидорлар томонидан қайтарилганда жаримасиз қабул қилинади, чипта нархи харидорга тўлиқ қайтарилиб, унинг муддати бошқа кунга кўчирилади.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб турган хорижликларнинг виза муддати жорий йилнинг 10 апрелигача автоматик узайтириб  берилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар қилди.

Таъкидланишича, мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар фуқароларига жорий йилнинг 10 апрелигача мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берилади.

Бундан ташқари қарорга кўра, туризм мақсадида қабул қилинган, карантин муддатига тўғри келган барча чипталар харидорлар томонидан қайтарилганда жаримасиз қабул қилинади, чипта нархи харидорга тўлиқ қайтарилиб, унинг муддати бошқа кунга кўчирилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистон ва барча хорижий давлатлар ўртасидаги автомобиль ва авиқатновлар расман тўхтатиб қўйилди. Ҳозирда Ўзбекистонда бўлган хорижликларни ўз юртларига қайтариш, хориждаги ўзбекистонликларни мамлакатга қайтариш бўйича  ҳаракатлар олиб борилмоқда.

66
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.

Сўров якунлари: россиялик туристлар Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

195
Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Уларнинг аксариятини МДҲ шаҳарларига, жумладан, Тошкент ва Самарқандга бўлган парвозлар қизиқтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Бу ҳақда РИА Новости OneTwoTrip онлайн-сервис тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Компания ходимлари ижтимоий тармоқда сўров ўтказишган, унда 1706 киши иштирок этган. Россияликлардан келажакда халқаро парвозлар тикланиши билан улар чет элда дам олишга тайёргарлик кўраётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралган.

Сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи улар албатта бормоқчи бўлган мамлакат, шаҳар ва диққатга сазовор жойлар рўйхатини тузган. 33 фоизи бошқа мамлакатларга саёҳат учун пул ажратиб қўйган. Респондентларнинг 48 фоизи чипталар нархини диққат билан кузатишини айтган.

OneTwoTrip маълумотларига кўра, уларнинг энг кўп мижозлари Москвдан Тошкент ва Самарқанд (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон), Ўш ва Бишкек (Қирғизистон), Ереван (Арманистон), Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) ва Минск (Беларусь)га бўлган парвозлар билан қизиқишган.

195
Отдых на Чарваке

"Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади

1181
(Янгиланган 13:47 04.07.2020)
Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Бу учун нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, балки туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Тошкент вилоятида туристик сезон ўз фаол фазасига кирди ва бошқа вилоятлар аҳолисини қарши олишга тайёр, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги туризм департаментининг туристик инфратузилмани мувофиқлаштириш бўйича бошқарма раҳбари Эркин Норбоев.

Норбоевнинг сўзларига кўра, ёзги дам олиш мавсумида маҳаллий аҳоли халқаро рейслар очилишини кутиб ўтирмасдан, "Ўзбекистон Швейцарияси" номини олган - сўлим Бўстонлиқ гўшасида дам олишлари мумкин.

Коронавирус пандемия туфайли туризм соҳаси катта инқирозларга юз тутганига қарамай, вилоят мутасаддилари бош вазир топшириғига асосан Бўстонлиқ туманидаги дам олиш гўшалари, тоғли ҳудудларда маҳаллий туристларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун чўнтакбоп шарт-шароитларни яратмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрадиган туристлар учун бу ерда енгил конструкцияли палатка-шаҳарчалар, кэмпинглар ва контейнерли қурилмалар бунёд этилмоқда.

"Улар кенг оммага мўлжалланган ва чўнтакбоп нархларда бўлади", - дея аниқлик киритди Норбоев.

Шунингдек, йўл олди инфратузилмаси бўйлаб ҳам қулай ва арзон турар-жойлар: меҳмонхоналар, хостеллар ва меҳмон-уйлар вужудга келтирилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Туристлар хавфсизлиги учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Бу учун нафақат туризм департаменти ходимлари, балки тегишли инструктаждан ўтган туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь санасидан Ўзбекистоннинг "яшил" ва "сариқ" ҳудудларида ички туризм қайта йўлга қўйилган эди. Туроператорлар, турагентликлар, маданият объектлари санитария-гигиена нормалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини бошлашлашлари белгиланганди.

1181
Государственные флаги стран-участниц ОДКБ

КХШТ Боку ва Ереванни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирди

4
Ташкилот Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, КХШТ котибияти Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмаларининг қуролли тўқнашувидан сўнг икки мамлакат чегарасидаги юзага келган кескин вазият сабаб жиддий хавотирда эканини билдирган.

“Юзага келган вазият икки давлат чегарасидаги, улардан бири Арманистон Республикаси КХШТ аъзосидир, вазиятни нормаллаштиришга кўмаклашмайди. Арманистон ва Озарбайжон раҳбарияти даражасида эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувлар бузилганидан далолат беради”, - дейилган хабарда.

Ташкилот томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирган ва ҳалок ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

12 июль куни Озарбайжоннинг Арманистон билан чегарасидаги Товуз туманида қуролли тўқнашув содир бўлди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари ўт очганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги эса Озарбайжон томони таянч пунктини эгаллаб олишга уринганини таъкидлади. Жанг оқибатида икки томон ҳарбийлари қурбон бўлган, жумладан, озарбайжонлик генерал-майор.

4