Ўзбекистонда Социал туризм ассоциацияси ташкил этилди

© Sputnik / СтрингерРегистан в Самарканде
Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Социал туризм ассоциацияси сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш;
  • имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;
  • социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш.

Ассоциация Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагидаги жисмоний шахсларни бирлаштириш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини социал туризмни ривожлантиришга йўналтириш, жумладан болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади. Шу билан бирга, инклюзив туризмни ривожлантириш борасида хорижий турдош уюшмалар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатади.

Социал туризм ассоциацияси кенгаши раиси этиб Изатилло Хўжаев тайинланди. У аввалроқ Шарқшунослик институти, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида фаолият юритган.

Янгиликлар лентаси
0