Ўзбекистонда туризм уч босқичда тикланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)
Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатнинг туризмни қайта тиклаш режалари ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси “Тикланиш йўли” халқаро онлайн туризм конференцияси доирасида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда туризмнинг тикланиши уч босқичда амалга оширилади. Аввал ички туризм, кейин ҳудудий туризм ва пандемия вазиятини ҳисобга олган ҳолда ташқи туризм тикланади.

Мамлакатнинг туризмни қайта тиклаш режалари ҳақида бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов “Тикланиш йўли” халқаро онлайн туризм конференцияси доирасида сўзлаб берди.

Ханабад станет туристическим центром Ферганской долины - Sputnik Ўзбекистон
Хонобод шаҳри Фарғона водийсининг туризм марказига айлантирилади

Туризм қўмитаси хабарига кўра, конференция Ўзбекистон ташаббуси ҳамда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) шафелигида ўтган.

2020 йилнинг 1 июнидан Ўзбекистоннинг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ички туризм қайта тикланди. Шу санадан эътиборан кўрсатилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар – туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият, маданий мерос объектлари санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш бошлаши мумкин.

Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, мамлакатда 63 фоиз туроператорлар ва 81 фоиз жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, ҳостеллар) ўз фаолиятини тўхтатган.

Биринчи босқич ички туризм орқали уларнинг фаолиятини қайта тиклашга бағишланади. Шунингдек, халқаро туризмни тиклашга максимал тайёр бўлиш учун ушбу босқичда Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED хавфсизлик тизими жорий қилинади.

Иккинчи босқич қўшни мамлакатлар ва МДҲ давлатлари билан ташкиллаштирилган ҳудудий туризмни қайта тиклашдан иборат бўлади. Бунда туристик гуруҳларнинг бутун саёҳат давомида хавфсизлик, санитар-гигиеник талаблар ва ижтимоий масофа  чораларига риоя қилиш масалаларини ишлаб чиқиш жуда муҳим,

Туризм қўмитаси раиси ҳудудлар бўйича ҳамкасбларига тезкор муносабат билдирувчи қўшма гуруҳни тузиш, турли мавзуда янги аралаш турларни ишлаб чиқиш билан ҳам уйғунлаштиришни таклиф этган: гастрономик турлар, витамин турлари, кўчманчилар турлари, мототурлар, палов турлари, археологик ҳамда сизу бизнинг туристик шаҳар ва марказларимиздан ўтувчи бошқа турлар.

Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон туристларни қабул қилишга тайёрланмоқда

Бунинг учун махсус Silk Road Project платформаси яратилган. Унда нафақат Ипак йўли мамлакатлари туристик салоҳияти, балки истиқболли минтақавий турмаҳсулотлар ва маршрутлар ҳам тарғиб қилинади.

Учинчи босқичда Ўзбекистон секин-асталик билан ташқи туризмни тиклайди. Бунда пандемия билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб,  фуқароларига мамлакатга кириш рухсат этиладиган узоқ хорижий давлатлар рўйхати тузилади.

Қўмита коронавирус пандемияси инқирозидан чиқаётган ва туристик бозорлар очилишига тайёрланаётган Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибасини ўрганади. Таҳлил якунларига кўра, амалга ошириладиган халқаро рейсларни қайта тиклаш географиясига доир қарорлар қабул қилинади.

Туризм саноатини тиклашнинг уч босқичи давомида маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташрифи доирасида хавфсизлик масалалари билан бир қаторда янги тематик тадбирларни ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Гастрономик фестиваль ва акциялар, “Стихия” мусиқа фестивали, “Ақчакўл” пляж ўйинлари, Ҳосил фестивали, “Учинчи ёш туризми” ҳафталиги кабилар шулар жумласидандир.

Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти дея эълон қилинган., Дунёдаги вазият яхшиланиши ва халқаро туризмнинг тикланиши билан мамлакат қатор тадбирлар, жумладан, Иккинчи зиёрат туризм форумини ўтказади.

Ҳозирги пандемия туризм саноатига рақамлаштириш ва ИТ- технологияларни жорий қилиш нақадар муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шубҳасиз, Ўзбекистонда ҳам бу йўналишда фаол ишлар олиб борилмоқда. Масалан, сайёҳлар, тадбиркорлар ва ёш стартаперлар учун алоҳида йўналишлар бўйича online.tourism.uz сайти яратилди.

Шунингдек, пандемия сабаб ўз саёҳатини 2021 йилга қолдиришга тўғри келган бўлажак меҳмонлар учун Online Uzbekistan ва  Uzbekistan360 ресурсларида виртуал саёҳатларни ташкил қилинди.

“Умуман олганда, Ўзбекистон хавфсиз туризмнинг янги тизимини йўлга қўймоқда ва унинг қоидалари туризм саноатининг барча иштирокчилари учун ортиқча ташвиш уйғотмайди. Бир вақтнинг ўзида тизим туристик саёҳатларнинг барча босқичларида касалликнинг олдини олувчи аниқ ва самарали жиҳозларни таклиф этади”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Янгиликлар лентаси
0