Ўзбекистон ички туризмни янада ривожлантиради

© Михаил ГенисМечеть Биби-Ханым
Мечеть Биби-Ханым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисоб-китобларга кўра, ички туризм соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Мутасаддиларга янги ички туризм маршрутлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтиришга оид кўрсатмалар берилди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Шунингдек, туризмга хизмат қилувчи умумий овқатланиш, транспорт, чакана савдо каби йўлдош тармоқларда яна кўплаб иш жойлари ташкил этилади.

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туризм уч босқичда тикланади

Бунинг учун ҳар бир ҳудудда имконият ҳам, саёҳатчилар диққатига сазовор жойлар ҳам етарли экани қайд этилди.

Мисол учун, Янгиқўрғон туманида 16 та дам олиш масканини тиклаш ҳисобига 1 минг 500 нафар аҳолини, Бўстонлиқда 10 минг ўринга мўлжалланган кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш орқали 8 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш мумкин.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги сайёҳлик имкониятларидан ҳам тўла фойдаланилмаяпти. Халқ орасида уларни билмайдиганлар, кўрмаганлар ҳали кўп.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар билан бирга янги ички туризм маршрутлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтириш, тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини тараққий эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳокимлар ва сектор раҳбарларига сайёҳлар борадиган барча объектлар, меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларида карантин қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0