Ҳожатхонаси талаб даражасида бўлмаган заправкалар фаолияти 1 сентябрда тўхтатилади

144
(Янгиланган 09:37 19.08.2020)
Ҳожатхонлари талабга жавоб бермайдиган АЁҚШлар фаолияти тўхтатилади - пандемия туфайли кечкитирилган Ҳукумат қарори 1 сентябрдан кучга киради.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ҳожатхонаси талаб даражасида бўлмаган заправкалар фаолияти 1 сентябрда тўхтатилади. Бу ҳақида Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм зоналарини ривожлантириш департаменти бошлиғи Жўрабек Аҳмедов 18 август куни  АОКАда бўлиб ўтган брифингда хабар қилди. 

"Пандемия сабабли кўп нарсалар тўхтаб қолди, лекин мана яқинда, 10 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 433-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан, 1 сентябрдан бошлаб санитар-гигиеник шохобчаларни талаб даражасига келтирмаган ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини тўхтатади", – деди Аҳмедов.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси хорижлик туристларга ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатадиган инфратузилма объектлари, туристик ахборот марказлари, савдо шахобчалари ва айниқса йўл бўйида жойлашган ҳожатхоналар аҳволини яхшилаш борасида кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. 

Ўзбекистон Ҳукуматнинг ўтган йилги қарорига асосодан йўл бўйида жойлашган туну кун ишлайдиган АЁҚШлар 2020 йилнинг 1 мартига қадар ҳожатхонларини  талаб даражасига келтириб қўйишлари керак эди. Лекин пандемия сабаб ушбу қарор талаблари бажарилишини кечиктиришга тўғри келди. Энди янги сана - 1 сентябр деб белигиланди. Ушбу муддатга қадар АЁҚШлар Вазирлар Маҳкамасининг 433-сонли қарори талабларини бажаришлари шарт. 

 

144
Открытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти янада кенгайтирилади - Ҳукумат қарори

177
(Янгиланган 10:35 19.09.2020)
Тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. "Amirsoy" тоғ-чанғи курортининг 2-босқичини амалга оширишга доир Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Туризм давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида: 4 ресторан; тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, офислар ва савдо майдонаридан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ; осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, шунингдек, 16.8 км узунликдаги тоғ-чанғи трассалари; бассейнлар барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳа ташаббускорига қурилиш-монтаж ишлари ва келгусида лойиҳани эксплуатация қилиш жараёнида ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича масъулият юклатилди.

177
Гостиница Афросиаб Палас

Меҳмонхонага жойлашган ҳар бир киши "Е-мehmon" тизимида рўйхатга олинади - янги тартиб

57
(Янгиланган 14:29 16.09.2020)
Бундан буён меҳмонхона ва санаторийлар мижозлар келиб жойлашган вақтидан бошлаб уларни онлайн рўйхатга киритиши қатъий талаб қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Бундан буён Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона ёки санатория хизматларидан фойдаланган барча мижозлар "Е-мehmon" тизимида рўйхатга олиниши шарт. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар қилмоқда. 

Меҳмонхона, санатория, дам олиш уйлари ва шунга каби бошқа жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланган барча шахслар, жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу муассасалар маъмурияти томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида "E-Mehmon" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали ҳисобга олиниши керак, - дейилган расмий хабарда.

Ҳисобга олиш аввалгидек 12 соат мобайнида эмас, балки улар келиб жойлашган вақтда, уларнинг бу ерда бўлиш муддати ва келишининг даврийлигидан қатъи назар амалга оширилади.

Жойлаштириш хизматини кўрсатувчи меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шу каби бошқа ташкилотлар раҳбарларидан мазкур тартибга қатъий риоя қилишлари сўралади.

Мазкур тартибларнинг жорий қилиниши маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг соғлиғи ва мулки хавфсизлигини таъминлаш,  қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кафолатган хизматлар кўрсатилишини таъминлашга қаратилган. 

 

57
Нож в руке. Иллюстративное фото

Тошкентда фуқаро тунги клуб олдида 4 кишини пичоқлади

8
Жанжал вақтида пичоқланган 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган. Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди. Унда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги айтилган эди.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатган. С.Х. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8