Бўстонлиқ тумани туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилади - президент фармони

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяОтдыхающие на пляже Чарвакского водохранилища пытаются насладиться последними погожими днями уходящего лета
Отдыхающие на пляже Чарвакского водохранилища пытаются насладиться последними погожими днями уходящего лета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўстонлиқ тумани - туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилади. Туман ҳокимияти фаолияти туризмни ривожлантириш қўмитаси раисига томонидан мувофиқлаштириб борилади.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ туманида 2022 йилнинг 31 декабригача маъмурий бошқарувнинг алоҳида тизими жорий этилди. Бу ҳақида 27.08.2020 куни имзоланган 6053-сонли президент фармонида айтиб ўтилган. 

Фармонда айтилишига кўра, алоҳида бошқарув тизим ташкил этишга, туманда транспорт ва инфратузилмавий муаммолар тўпланиб қолгани, янги иш ўринлари яратилмаётгани ва ҳудуднинг туристик имкониятларидан самарали фойдаланилмаётгани сабаб бўлган. 

Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

а) Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани (кейинги ўринларда — туман) ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. (Жумладан ҳоким ва унинг ўринбосарини тайинлаш борасида тавсиялар беришни ҳам).

В связи с пандемией исторические объекты опустели - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда туризм қандай жонланмоқда – фото

б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида туманда жойлашган аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объекти бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектлар, шунингдек, туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари Дирекцияга кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) реализация қилиш учун ўтказилади;

в) «Чорвоқ» эркин туристик зонаси (кейинги ўринларда — эркин туристик зона) ҳудудида жойлашган ҳамда ушбу банднинг «б» кичик бандига асосан Дирекцияга ўтказилган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;

ва ҳо казо ...

3. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

Жамғармага Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан биринчи босқичда ажратиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит, туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбаалар жалб этилади. 

Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • йўл, ичимлик ва оқова сув тизими, электр тармоғи инфратузилмаларини яхшилаш, ахборот-телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш;
  • янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
  • кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудлар ва паркларни яратиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ободонлаштириш, атроф муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ замонавий ечимларни жорий этиш;
  • лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш;
  • тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш учун жалб қилинган кредитларни қайтариш, уларнинг фоиз ставкаларини қоплаш;

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0