Ўзбекистонга 2020 йилда асосан қайси давлатлардан ташриф буюришди

278
(Янгиланган 17:34 26.01.2021)
Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион чет эллик ташриф буюрган. Бу 2019 йилга қараганда 77,7 фоизга кам. Келганларнинг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Ўтган йили 2 миллион Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадларда чет элга кетган. Бу кўрсаткич 2019 йилга қараганда 76,3 фоизга кам.

МДҲ давлатларидан 1,4 миллион киши келган (ташриф буюрганларнинг 94,4 фоизи), бошқа давлатлардан эса 83,8 минг киши (ёки 5,6 фоиз) келган.

Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8 фоиз), Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2 фоиз), Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4 фоиз), Россия - 81,6 минг киши (5,4 фоиз),Туркманистон - 60,6 минг киши (4 фоиз), Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1 фоиз) ва Беларусь - 1,6 минг киши (0,1 фоиз).

Мамлакатга келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган (87,8 фоиз). Сайёҳлик мақсадида – 8,6 фоиз, даволаниш мақсадида – 1 фоиз, хизмат юзасидан – 1,2 фоиз, тижорат учун – 1,1 фоиз, ўқиш учун – 0,3 фоиз чет эл фуқаролари ташриф буюрган.

278
Вид города Самарканд

Самарқандда 10та янги меҳмонхона қурилади 

167
(Янгиланган 10:43 12.02.2021)
Самарқанд тарихий маркази ва ёдгорликларини халақро аэропорт, вокзал ва автостанция билан боғловчи йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм имкониятларини оширишга қаратилган лойиҳалар билан танишиб чиқди. 

Унда айтилишига кўра, Самарқанд улкан туризм потенциалига эга, шу сабабли вилоятда туристик инфратузилмани ривожлантириш, хизматлар сифати ва сонини ошириш ҳамда туризмнинг зиёрат ва бошқа турларини ривожлантириш керак.

Бугунги кунда ушбу ишлар жадал бошлаб юборилган. Хусусан Самарқандда 10та янги меҳмонхона қурилмоқда. Иккинчидан, Самарқанд туманида туманида янги туризм мажмуаси қурилмоқда. Унинг таркибига 8тазамонавий меҳмонхона, йирик конференц зал, ресторан ва парк киради. 

Ундан ташқари, Самарқанд тарихий марказини ва ёдгорликларини халқро аэропорт, вокзал ва автостанция билан боғловчи йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга шаҳарни ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 9 феврал куни "Ўзбекистонда ички туризмни ва зиёрат туризмини ривожлантириш тўғрисидаги" қарорни имзолаган эди. 

Ундан ташқари 2021 йилда Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда. Саммитга тайёргарлик доирасида шаҳар ҳудудида 300 минг туп манзарали дарахтлар ва буталар экиш режалаштирилган.

167
Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)

Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади

67
Президентнинг “Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади. Президентнинг “Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланган, дея хабар қилмоқда уризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Унга кўра, янги жорий этилаётган авиақатновлар учун чипталар Ўзбекистон фуқароларига 25 фоиз арзон сотилади, агар ушбу чипта туроператор орқали харид қилинса, ушбу чегирма миқдорига 15 фоиз қўшилиб, умумий 40 фоизлик чегирма тақдим этилади.

Шу билан бирга, туроператор орқали харид қилинган меҳмонхона хизматлари ҳам 10 фоизга арзонлаштирилган нархда сотилади.

Бундан ташқари, хизматларни комплекс кўрсатувчи туроператорлар корпоратив нархларда бошқа хизматларни ҳам арзонлаштириб бериши кўзда тутилади.

2020 йил 3 февралдан йўлга қўйилган Урганч—Фарғона—Урганч авиарейси энг арзон нархи — 920 минг сўм. Маҳаллий сайёҳ ушбу чиптани бевосита авиакассадан сотиб олганда чипта нархи 25 фоизга арзонлашиб, 690 минг сўмни ташкил қилади. Туроператор орқали харид қилганда эса яна 15 фоиз чегирма тақдим қилиниб, чипта нархи 587 минг сўмни ташкил қилади — 333 минг сўм чегирма тақдим қилинмоқда.

Худди шу каби туроператорларга йўлга қўйилаётган темир йўл қатновларидаги чипталарга ҳам 15 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бунда Термиз—Самарқанд йўналишидаги 108 минг сўм турадиган чипта нархи 92 минг сўмни ташкил қилади.

Ўз навбатида, фуқаро туроператор орқали меҳмонхонани брон қилса, шартли равишда “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги бир кишилик стандарт хона нархи 270 минг сўмни ташкил қилса, бу фуқаро учун туроператорга тақдим қилинган корпоратив нархлар асосида 200 минг сўмни ташкил қилади. Юқоридаги 10 фоиз чегирма ҳисобига эса меҳмонхона нархи 180 минг сўмга айланади. Якунда ташкил қилинган механизмга кўра, 270 минг сўм турувчи меҳмонхона 90 минг сўмга арзонлашмоқда.

Масалан, ушбу хизмат Фарғона шаҳридаги “Зиёрат” меҳмонхонасида 180 минг сўмга тақдим этилади, туроператорлар корпоратив нархларда 150 минг сўмдан олишиб, 10 фоизлик чегирма ҳисобига маҳаллий сайёҳга 135 минг сўмга тақдим қилади. Бунда туристик йиғим миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизини ташкил этиб, 980 сўмни ташкил қилади.

Ўз навбатида, туристик йиғимдан тушган маблағлар тўлиғича ички саёҳатларни рағбатлантирувчи дастурларга йўналтирилади. Қонунчиликка кўра, меҳмонхона йиғимлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.

67
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ички туризм, Ўзбекистон, туризм
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

48
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

48