Девушка спит. Иллюстративное фото

Ишдаги уйқучанлик ва камҳаракатлиликка қарши курашиш керакми?

649
(Янгиланган 19:32 21.10.2019)
Белгиланган вақтдан ортиқча ўтириб ишлаш, тушликдан кейинги ухлаш истаги кабилар билан курашиш керакми?

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Иш фаолияти кишиларнинг турмуш тарзи, кайфияти ва соғлиғига таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ соатлаб ўтириб ишлаш гиподинамия, яъни камҳаракатлиликка олиб келиб, моддалалар алмашинуви билан боғлиқ касалликларини вужудга келтиради. Мунтазам равишда белгиланган вақтидан ортиқча ишлаш эса юрак-томир касалликларини келтириб чиқариш хавфини янада оширади.

Россияда олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳар иккинчи ишчи ходим куни бўйи ўтирган ҳолатда вақт ўтказади. Россияликнинг ўртача иш ҳафтаси 49 соатга тенг.

Шундай бўлса-да, сўровда иштирок этганларнинг 79%и у ё бу даражада ўз ишидан қаноатланганлигини маълум қилган.

Россияликлар уларнинг кайфияти, умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шароитларни санаб ўтди. Сўровда қатнашганларнинг –

19%и ишлаётган ташкилотлари томонидан диспансеризациядан ўтишга имконият яратилиши;

14%и жисмоний машқ бажариш;

12%и иш вақтида танаффус қилиш, ишдан бир оз чалғиш кабиларни қайд этган.

Бу орада Калифорния университети (АҚШ) тадқиқотларига кўра, барчага маълум ва машҳур тушликдан кейинги мизғиб олиш истагини қондириш кишининг меҳнат лаёқатини ошириб, қолган кун давомида уйқучанлигини олдини олишга кўмаклашади. Янги ўтказилган тадқиқот (беш йил давомида олиб борилган), кундузги уйқунинг инсон соғлиғига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлади.

Секин юришнинг кутилмаган хавфли тарафи аниқланди

Тушликдан кейин вақти-вақти билан дам олганларда уйғоқ турганларга нисбатан юрак-томир касалликлари 48% га камайганлиги аниқланди. Бунда тунги уйқунинг ҳам тўлақонли бўлиши муҳим эканлиги айтиб ўтилади.

649
Тактико-специальные учения в Сырдарье

Ўзбекистонда минтақа шароитида махсус операцияларни амалга ошириш тажрибадан ўтказилди

313
(Янгиланган 13:54 08.11.2019)
Оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш юзасидан махсус тактик ўқув машғулотлари куни-кеча Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Куни-кеча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармасининг махсус жанговар бўлинмалари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари ҳамкорлигида қўмондонлик-штаб ва махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Махсус-тактик машғулот
Махсус тактик ўқув машғулотлари. Сирдарё вилояти. 2019

Унда асосан “Оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш” ҳамда “Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш” вазифларига урғу берилди.

Ўзбекистонда Хитой ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди

Машғулот давомида ички ишлар бошқарув органлари ва шахсий таркибининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш, тўпланган тажрибаларни мустаҳкамлаш, махсус тезкор режаларда назарда тутилган вазифаларни бажариш, минтақа шароитида махсус операциялар ўтказиш тажрибасини ошириш, бундай операциялар ўтказиш бўйича асосий билимларини такомиллаштириш, раҳбарларни мураккаб шароитларда зудлик билан тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини хосил қилиш устида иш олиб борилди.

313
 Андрей Худык

Беларусь Орол фожиаси оқибатларини енгишда кўмаклашади

217
(Янгиланган 19:51 29.10.2019)
Беларусь табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофазалаш вазири Андрей Худык Нукусдаги форумда сўзга чиқар экан, Орол фожеаси оқибатларини енгишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йўллари хусусида тўхталди.

Форум қатнашчиси Беларусь вазирининг қайд этишича, қуриб кетаётган орол аҳволи унга ниҳоятда кучли таъсир кўрсатибгина қолмай, икки хил кайфиятни ҳам ҳис эттирди.

“Бир томондан экологик офат миқиёси кишини ҳам ҳайратда қолдиради ва ҳамда унга қўрқинч ҳиссини улашмай қолмайди. Бошқа томондан эса умид ҳисси бор. Зеро, бу мавзуда Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсий иродаси яққол намоён бўлиб турибди. Яъни давлат раҳбари мазкур фожиа оқибатларини юмшатиш ва минтақада тўлақонли ҳаётни қайта тиклаш йўлида барча нарсага тайёр эканлиги шундоқ кўриниб турибди”, - дейди Худык Sputnik Ўзбекистон мухбири билан интервьюсида.

Суҳбатдош айтишича, бу муаммо Беларусь учун ниҳоятда яқин, чунки ўз тарихи давомида республика оғир экологик фожиаларга дуч келган. Мамлакат бу борада бой тажрибага ва бошқалар билан баҳам кўра оладиган илмий ишланмаларга эга эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

“Бизнинг сув ҳавзаларимиз кўп, шундай бўлса-да, ер ости сувлари сатҳи тушганини қайд этяпмиз. Бу каби муаммоларнинг сабабларини биламиз, албатта, ва ҳозирда уларга қарши муваффақиятли курашяпмиз ҳам. Ушбу маънода, ўзбек ҳамкасбларимизга ишланмаларимизни тақдим этишга тайёрмиз”, - дея якун ясади Беларусь вазири.

Орол бўйи муаммоларига бағишланган конференцияда Ўзбекистон, Беларусь ва Қозоғистондан етакчи мутахассис-экспертлар ҳамда БМТ ва ЕИ вакиллари иштирок этди.

Беларусь поможет Узбекистану в ликвидации последствий высыхания Арала — министр
217
Показатели сейсмографа во время землетрясения

Тожикистондаги ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилди

0
(Янгиланган 15:14 04.07.2020)
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича. Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. 4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Ер қимирлаши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

"Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича", - дейилади ФВВ хабарида.

Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида :

Тошкент: 301 км, 3 балл.

Наманган: 238 км, 3 балл.

Андижон: 237 км, 3 балл.

Фарғона: 176 км, 4 балл.

Гулистон : 257 км, 3 балл.

Жиззах: 301 км, 3 балл.

Самарқанд : 356 км, 3 балл.

Бухоро : 572 км, 2 балл.

Термиз : 376 км, 3 балл.

Қарши : 450 км, 2 балл.

Навоий : 498 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, деб хабар қилади ФВВ.

0