Ҳозирда Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) салоҳиятини батафсил ўрганмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига ушбу масалани ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берди.