Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи

Россия президенти Владимир Путин 18-19-октябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида бир нечта муҳим тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Булар Навоий вилоятида - АЭС қурилишига тамал тоши қўйиш, Россия-Ўзбекистон минтақалараро форуми, Россия-Ўзбекистон таълим форуми.

Учрашув якунига кўра, ҳукуматлараро, идоралараро ва тижорат бўйича салмоқли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.