Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Остонада бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.