“Чегара билмас шифокорлар” касалхонасига яна “тасодифан” бомба ташланди

Oбуна бўлиш
Яманнинг Саад шаҳрида жойлашган “Чегара билмас шифокорлар” касалхонасига ҳаводан ҳужум қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Яманнинг Саад шаҳрида жойлашган “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотининг касалхонасига ўтган оқшим бомбардимон қилинди.

“Ўтган оқшом бизнинг Саад шаҳридаги шифохонамизга бир неча авиация зарбалари берилди. Зарба берилган пайтда шифохонада касаллар ва ходимлар бор эди”, — дейилган ташкилотнинг Twitter да жойлаштирилган расмий хабарида. Ҳужум қурбонлари ва зарар кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ташкилот вакили Малак Шахер (Malak Shaher) Франс Пресс агентлигига таъкидлашига кўра, ҳужум натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, октябр бошида АҚШ Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида “Чегара билмас шифокорлар” касалхонасини бомбардимон қилганди. Бомбардимон пайтида шифохонада 200га яқин одам бўлган, улардан 30 киши қурбон бўлганди. АҚШниг Афғонистондаги қўшнлари қўмондони генерал Жон Кэмпбелл 6 октябр куни жавобгарликни бўйнига олиб, ҳужум “тасодифан” содир бўлганлигини айтганди.

Ҳозирги кунда Яманда қуролли можаро содир бўлмоқда. Бир томондан собиқ президент тарафдорлари “Ансар Алла” ҳаракатига мансуб хусий мусулмонлари иккинчи томондан қувғин президент Абд Раббу Мансур Хади тарафдорлари. Саудия Арабистони президент Хадини қўллаб қувватлаб Яманнинг хусий мусулмонлари яшаётган ҳудудларни бомбардимон қилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0