Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.
Ўзбекистон раҳбарига турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова, Қирғизистон президентига эса турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева ҳамроҳлик қилди.
Алмазбек Атамбаев "Манас" халқаро аэропортида ҳамкасби Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди. Кузатиш маросимида ҳар икки давлат расмий делегациялари аъзолари иштирок этишди.
Давлат ташрифи доирасида президентлар тор ва кенг шаклда музокаралар ўтказдилар, кенг миқёсдаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар, икки томонлама ҳамкорликнинг барча қирралари ва келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида қатор ҳужжатлар имзоланди.
Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек.
Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.
Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Куни кеча ушбу масалалар юзасидан матбуот анжуманида депутатлар ўз фикрларини билдиришди.
Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.
Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.
"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.
Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.
Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.