Атамбаев - Мирзиёевга: Мен сизни ҳамиша ўзимни акам деб ҳисоблаганман

1151
(Янгиланган 13:20 08.10.2017)
Ўзбекистон раҳбари меҳмонга ўзбек тилига таржима қилинган илк "Манас" китобини туҳфа қилди ва икки давлат муносабатларида ечими топилмаган масалалар қолмаганлигини таъкидлади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5-6 октябр кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширмоқда. Ушбу учрашув доирасида томонлар турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 13та ҳужжатни имзоладилар.

Олий даражадаги учрашувдан сўнг оммавий ахборот воситалари учун ҳамкорликда қилган баёнотлари давомида Алмазбек Атамбаев илиқ учрашув, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг иккиёқлама муносабатлар мустаҳкамланишида амалга оширган ташаббуслари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

"Мен ҳамиша сизга илиқ муносабатда бўлганман ва сизни ўзимнинг акам деб ҳисоблаб келганман", — деб таъкидлади Атамбаев.

Ўзбекистон раҳбари меҳмонга ўзбек тилига таржима қилинган илк "Манас" китобини туҳфа қилди ва икки давлат муносабатларида ечими топилмаган масалалар қолмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Қирғизистон республикаси президенти куз фасли якунига қадар томонлар чегара масаласини тамомила ҳал қилишлари ва чегаранинг қолган қисмини ҳам белгилаб олишлари мумкинлигини таъкидлади.

1151

COVID-19 пандемияси Ғарбнинг асл юзини кўрсатиб қўйди - Лавров

530
(Янгиланган 17:03 29.05.2020)
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров коронавирус пандемиясига ғарб давлатларининг ёндашувини танқид қилди.

Ташқи ишлар вазири Хитойнинг " Global Times" газетаси учун ёзган мақоласида, ғарб давлатлари номақбул бўлган ҳукуматларни жазолаш мақсадида вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, эпидемиядан азият чеккан мамлакатлар Россиядан гуманитар ёрдам олишини тақиқламоқда.

Шу билан бирга, Ғарбнинг ўзи COVID-19га қарши кураш борасида гуманизм тамойилларига амал қилишга шошилмаяпти. Ғарб давлатларининг икки томонлама стандартлари ҳақида батафсил -  видеомизда.

530
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Илон Маск космик кемаси учирилиши қолдирилди - видео

196
(Янгиланган 11:18 29.05.2020)
Ушбу соатларда NASA-нинг YouTube-каналида жонли эфирни бутун Америка ва дунё томоша қилди. Қандай бўлганини видеода томоша қилинг!

Об-ҳаво шароити туфайли АҚШда узоқ вақтдан бери кутилган Crew Dragon космик кемаси парвози амалга оширилмади.

"Об-ҳаводан ташқари ҳаммаси яҳши, аммо об-ҳаво ҳам тўғри йўналишда харакатланаётганга ўхшайди", - деди камера ортидаги овоз, стартдан 43 дақиқа 13 сония олдин.

Ушбу соатларда NASA-нинг YouTube-каналида жонли эфирни бутун Америка ва дунё томоша қилди.

Парвознинг кейинги уриниши 30-майга режалаштирилди, аммо COVID-19-га икки марта тест топширган космонавтлар яна карантинга ўтказиладилар.

 

196

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

369
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

369