Мирзиёев: Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда

2344
(Янгиланган 20:01 27.04.2018)
Президент Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласининг жасоратини алоҳида қайд этиб ўтди.

Президент матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Шавкат Мирзиёев: вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда" деб номланган видеороликда президент фикрлари баён қилинган.

"Уруш пайтида Украина, Беларуссия ва Россиядан турли миллатга мансуб 1 миллиондан ортиқ аҳоли, шу жумладан 200 минг нафар ёш болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Халқимиз уларга меҳр бериб, бошпана, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланган. Айниқса жуда кўп ўзбек оилалари етиб болаларни ўзига фарзанд қилиб олиб, тарбиялаган. Ана шулардан бири 14 та етиб болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадонидир. Ер юзида жуда камдан-кам давлат ва миллат бундай юксак инсоний фазилатлар билан ғурурланиши мумкин. Вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган бу қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда.

Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилати ва қадриятларни абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган халқлар дўстлиги деб номланган ёдгорлик ансамблигининг пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак адолатли бўларди. Тошкентнинг Шайҳонтохур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилади. Метрони, майдонни — халқлар дўстлиги ва истиқлол саройини ҳам халқлар дўстлиги саройи қилсак, бизнинг бағрикенглигимиз ота-бобомиздан қолган ва қолади. Илойим болаларимизга ҳам ўтсин. Мана шу адолат бўлади", — деб таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

2344
Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)