Москва марказида музли ғор пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Кремлнинг ёнида жойлашган “Зарядье” боғида антиқа аттракцион – “Музли ғор” очилди.

Ғор ичида ҳаво ҳарорати минус сунъий музлатгич ёрдамида 5 градусдан паст ушлаб турилади. Улкан иншоотнинг барча деворлари, устунларида минглаб ингичка трубкалар билан қопланган. Уларнинг ичида туну-кун музлатувчи суюқлик ҳаракатланиб туради. Шунинг эвазига иншоотнинг барча деворлари, устунларида табиий йўл билан қиров ва муз ҳосил бўлади.

Ушбу ғоя “Зарядье” боғининг муаллифи бўлган америкалик архитектура бюроси Diller Scofidio + Renfro компанияси томонидан таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Зарядье” боғи  Кремлнинг ёнгинасида жойлашган. Бир вақтлар улкан ва кўримсиз бўлган Ссовет Иттифоқи даврида қурилган “Россия” меҳмонхонаси ўрнига барпо этилган.

Шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган ушбу ҳудудда, собиқ мэр Лужков даврида, меҳмонхона ва бизнес маркази қуриш режалаштирилган эди, лекин кейинчалик, маҳаллий аҳоли хохиш ва истакларини инобатга олиб, бу ерда боғ барпо этишга қарор қилинди.

Ўтган йил очилган “Зарядье” боғи ҳақиқатдан ҳам кишини ҳайратга солади. Унинг усти улкан шиша зонтик билан қопланган ва ичида махсус сунъий иқлим яратилган.  Бу ерни дунёнинг турли бурчакларида ўсадиган ўсимлик ва гуллар қишин-ёзин безаб туради.

Янгиликлар лентаси
0