Live It Up: интернетда ЖЧ-2018 мадҳиясининг аудиоёзуви пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Мадҳияни Уилл Смит билан бирга Ники Жем ва албаниялик хонанда Эра Истрефи куйлаган.

Америкалик актёр ва хип-хоп ижрочиси Уилл Смит шу ҳафтада футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати расмий мадҳияси ижросида қатнашишини маълум қилганди.

Жума куни Live It Up деб номланган қўшиқ интернет тармоғида пайдо бўлди.

Мадҳияни Уилл Смит билан бирга Ники Жем ва албаниялик хонанда Эра Истрефи куйлаган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0