Космонавтлар вазнсизликда футбол ўйнади

Oбуна бўлиш
Халқаро космик станцияда россиялик космонавтлар Антон Шкаплеров ва Олег Артемьевлар футбол ўйнади.

Россиялик космонавтлар ХКСда вазнсизликда ЖЧ-2018нинг расмий тўпи билан футбол ўйнашди.

Айни дамда ЖЧ-нинг ушбу тўпи ерга қайтарилган. Telstar-18 номли коптокдан Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг биринчи ўйинида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 14 июндан 15 июлга қадар футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионат ўйинлари Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Екатеринбург, Калининград, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону ва Волгоград шаҳарларида жойлашган стадионларда бўлиб ўтади. Биринчи ва охирги ўйинлар Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0