Лола Астанова тошкентлик жозибадор пианиночи

1041
(Янгиланган 17:01 12.08.2018)
Тошкентлик пианиночи Лола Астанова америкада мухлисларни ҳам мусиқа ҳам ташқи кўриниши билан ҳайратда қолдирмоқда.  

Лола Астанова Тошкентдаги Успенский номли мусиқа мактабини тамомлаган. У 6 ёшидан бошлаб машҳур педагог Тамара Попович қўл остида пианино чалишни ўрганган.

Айни дамда Лола америкада яшайди. Пианиночи қизнинг мусиқа чалиш услуби ва саҳнадаги эҳтиросли ҳатти-ҳаракати кўплаб мухлисларни ўзига жалб қилмоқда. Лекин шу билан бирга, мумтоз мусиқага бунақа ижро услуби мос эмас - деган фикрлар ҳам билдирилмоқда. 

“Классик мусиқа фақат ғамгин, чекланган ёки нафталин (қарилик) ҳиди келиб турадиган бир нарса бўлиши керак эмас”, - деб жавоб берган эди Лола ўзининг чиқишларига нисбатан айтилаётган танқидларга.

РИА Қрим хабарига асосан. 

1041