Тож Маҳал  - Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг умумий бойлиги

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини Тож Маҳал мажмуасидан бошлаши бежиз эмас.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини Тож Маҳал мажмуасидан бошлади. Ўзбекистон президенти рафиқаси билан биргаликда жаҳон архитектураси дурдоналаридан бири бўлган Тож маҳалга ташриф буюрди.

Маълумки, Тож Маҳал Бобурийлар сулоласидан бўлган Шоҳ Жаҳон буйруғи билан 1630 – 1652 йилларда Марказий Осиё, Эрон ва Яқин шарқ мамлакатлари меъморлари томонидан қурилган. Тож Маҳал ўзбекона нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.

Тож Маҳал 1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек мажмуа, норасмий рейтингда, дунёнинг бориб кўришга арзийдиган етти мўъжизаларидан бири ҳисобланади. Тож Маҳални томоша қилиш учун ҳар йили 5 миллион турист келади.

Янгиликлар лентаси
0