(0:56 / 7.45Mb / просмотров видео: 9151)

Санкт-Петербургда улкан гипермаркет ёниб кетди

604
Ёнғин майдони - 4 квадрат километрни ташкил қилди, 100 киши ёнғиндан эвакуация қилинди.

Кеча Россиянинг "шимолий пойтахти" марказида улкан гипермаркет ёниб кетди. Ёнғин майдони 4,8 километр квадратни ташкил қилди. 

"Обводной канал кўчасида жойлашган "Лента" гипермаркетида ёнғин эрталаб соат 08:30да содир бўлган. Ёнғин майдони 4,8 квадрат километрни ташкил қилди. 3,2 кв/км майдонда магазин томи қулаб тушди. Ёнғиндан 100 киши эсон омон қутқариб қолинди. Магазин ходимларидан бир киши енгил тан жароҳати олди", - дейилган хабарда. 

Хабарда айтилишига кўра, магазинда ўрнатилган ўт ўчириш тизими ўз вақтида, белгиланган тартибда ишлаган. Ёнғиндан келтирилган зарар миқдори аниқланмаган, магазин қайта қурилади. 

"Лента" Россиянинг йирик супер ва гипермаркетлар тармоқларидан бири бўлиб, бугунги кунда Россиянинг 80та шаҳрида 170 та гипермаркет ва 66 та супермаркетга эга. 

604