Ямалда ишчи кучли шамолга қарши отвертка билан курашмоқчи бўлди

Oбуна бўлиш
Россиянинг Ямал ўлкасида ўта кучли шамолга қарши отвертка билан курашган ишчи ҳақида видеолавҳа интернетда кенг тарқалиб кетди.

Россиянинг Ямал ўлкасида 21 ноябрь куни ўта кучли довул бўлган эди. Ушанда шамол тезлиги бир сонияда 22 метрга етганди. Бундай шамол ҳатто одамни ҳам учириб кетиши мумкин. Буни бугунги видеолавҳамизда томоша қилишингиз мумкин. 

Ўта кучли шамол ишчини оёқдан йиқитишига қарамасдан у ўз йўлини давом эттирмоқчи бўлди. Оёқда туришга имкон бўлмагач у эмаклаб отверткани музга санчиб, юришда давом этди, лекин барибир шамолга кучи етмади.

Тиришқоқ ишчининг ҳамкасабалари воқеани видеога олиб, унга руҳлантирувчи мусиқа билан овоз бериб, интернетга тарқатишди. Қисқа вақт ичида видеолавҳа жуда оммавийлашиб кетди.  

 

Янгиликлар лентаси
0