Қирувчи самолёт ва вертолёт зарбалари: президентга Чирчиқ полигонида нималар кўрсатилди

Oбуна бўлиш
Мирзиёев Чирчиқда жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг машқларини кузатди.

Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг жанговар тайёргарлигини комплекс текшириш мақсадида 26 ноябрь тонгда “Тревога!” сигнали берилганди.

Шу пайтгача Ўзбекистон армиясида бундай кенг кўламли тўсатдан текширув ўтказилмаганди. 

Президент Шавкат Мирзиёев полигон ёнидаги ҳарбий қисмда яратилган шароитларни, қурол-аслаҳа ва техникаларни кўздан кечирди.

Ватанпарварлиги, профессионаллиги билан алоҳида намуна кўрсатган полковник Қодир Турсуновга автомашина, ҳарбий хизматчиларга планшетлар совға қилинди.  

Янгиликлар лентаси
0