Ўзбекистонликлар терма жамоанинг Осиё Кубогидаги имконияти ҳақида қандай фикрда

736
Ўзбекистон жамоаси Осиё Кубогида Уммон жамоасига қарши ўйин билан бошлади. “Оқ бўрилар”нинг турнирдаги имконияти ҳақида Ўзбекистонда қандай фикрда эканликларига Sputnik мухбири ойдинлик киритди.

Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоа ўйинчиларининг нафақат турнирнинг плей-оффга чиқишига, балки энг кучлиларнинг тўртлиги учун кураш олиш боришга тўлақонли имконияти борлигига ишончлари комил.

Бундан ташқари, Sputnik саволларига жавоб берган мухлисларнинг фикрича, гуруҳдан чиқишда ўзбекистонликларнинг асосий рақиби японияликлар бўлади. Улар Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида яхши ўйин кўрсатишган эди.

Терма жамоа имкониятлари ва мухлисларнинг истаги ҳақида фикрларни Sputnik Ўзбекистон тайёрлаган видеолавҳада томоша қилинг.

736