Россиянинг Шахти шаҳридаги газ портлаши оқибатлари - видео

Oбуна бўлиш
Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли бинонинг 2 та қавати қулаб тушди.

Интернет тармоқларида Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатилари тасвирланган видео пайдо бўлди. Видео маҳаллий аҳоли томонидан тавсирга олинган. Видео кадрларида бинонинг иккита қавати – саккизинчи ва тўққизинчи қавати қулаб тушганигини кўриш мумкин.

Ҳодиса Хабаров кўчасида тахминан соат 06:18да содир бўлган. Портлаш оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватларда жойлашган 4 та квартира зарар кўрган.

РИА Новостининг хабар қилишича, газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. 140 киши эвакуация қилинган. Беш кишининг тақдири аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0