Москвада 16 автомобиль иштирокида авария содир бўлди

880
Москва вилоятидаги Симферопольская трассасида қор бўрони туфайли 16 автомобиль тўқнашиб кетди.

кеча 26 январ куни бўлиб ўтган кучли қор бўрони туфайли Москва вилоятидаги Симферопольская трассасида 16 автомобиль тўқнашиб кетди. Авария оқибатида йўл бутунлай ёпилиб қолди. Ушбу авария оқибатларини бартараф этиш учун бир неча соат вақт керак бўлди.

ЙПХ хабарига кўра, жами ушбу аварияда 16 автомобиль иштирок этган ва икки нафар фуқаро жароҳатланган. Авария ёмон об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган.

Қуйида яна бир гувоҳ томонидан олинган видеолавҳани томоша қилинг. 

880