"Мен теримни оқартирмаганман" - Майкл Жексон сўроқ қилинган видео

Oбуна бўлиш
Интернет тармоғида поп-мусиқа қироли Майкл Жексон сўроқ қилинган ва шу вақтгача ҳеч қаерда эълон қилинмаган қўшиқчининг педофилияга алоқадорлиги борасидаги сўроқ видеоси пайдо бўлди. Сўроқ вақтида у шунингдек, ишга тааллуқли бўлмаган аризаларни ҳам ўқиб эшиттиради

Видео 1996 йил 1 март санасида Нью-Йоркдаги Four Seasons отелида суратга олинган, ролик британиянинг The Daily Mail нашри томонидан оммага эълон қилинган.

Хабар қилинишича, бу афсонавий артистнинг вояга етмаган Жордан Чендлер, Бретт Барнс ва "Уйда ёлғиз" фильми юлдузи Маколей Калкинларни таҳқирлаганлиги эҳтимоли билан сўроқ қилингани муҳрланган ягона видеоёзувдир. Болаларнинг ҳаммаси Жексоннинг "Неверленд" ранчосида тез-тез меҳмон бўлганлар.

Видео-ёзувда ўша вақтда 37 ёшда бўлган машҳур хонанда педофилия (бачабозлик) тўғрисидаги саволларга жавоб беришга мажбур бўлган. У асабийлашиб, гап орасида кўп кулади.

Жексон барча айбловларни рад этади ва одамлар унга туҳмат қилиш учун турли уйдирмаларни тўқишни бас қилишмаётганини айтади.

"Сен ҳақингда ақл бовар қилмас воқеаларни тўқиб чиқаришганида, ўзинг ҳақингда ҳақиқатни гапиришни, рост интервью беришни жуда-жуда истайсан. Ўзим ҳақимда бор ҳақиқатни ёзишни истардим. Одамлар менга туҳмат қилишдан тўхташмаяпти, қолганлар эса бунга ишонмоқда. Инсон билан юзма-юз гаплашмай туриб, у ҳақида хулоса чиқарманг", - дейди Жексон.

Майкл шунингдек, ўз аризасидан бир нечта иқтибосларни ўқиб бериб, ўша вақтда ўзи ҳақида юрган афсоналарга ойдинлик киритади.

Хусусан, терисини оқартирмаганини ва гей эмаслигини айтади.

Сўроқ якунида эса юристлар томонидан берилган ноқулай саволларга Исо пайғамбардан иқтибос келтиради.

"Исо айтардики, болаларни яхши кўринг ва уларга ўхшашга интилинг. Худди улар каби беғубор, тоза ва тўғрисўз бўлинг. У ҳамиша болалар қуршовида юрган. Мени ҳам худди шундай тарбиялашган ва шу боис, мен бир умр уларга ўхшашга ҳаракат қиламан", - дейди Жексон видео якунида.

Майкл Жексон — дунё тарихидаги энг муваффақиятли хонанда ҳисобланади. Гиннес рекордлар китобига 25 маротаба киритилган ва 15 марта "Грэмми" мукофотини олган. 2009 йилда 50 ёшида дорилар передозировкасидан ҳаётдан кўз юмган.

Янгиликлар лентаси
0