Ўттиз йил олдин суҳбат бўлган жойда фронт чизиғи ўтган: бу ерда Масуд ҳимояланган, иккинчи тарафдан Қобулдан совет қўшинлари келаётган бўлган.
Арафи совет армиясининг Афғонистондан кетиши ижобий воқеа дея баҳолаган. Чунки уруш Россия ва Афғонистон халқларининг дўстлигини кўп йил давомида вайрон қилиб келган.
“Энди одамлар Совет иттифоқи ва Россия – Афғонистон душмани эмаслиги англаб етишмоқда. Эзгу ниятлар бўлган, улар ҳарбий воситалар орқали амалга оширилмай қолди. 90 йил ичида Афғонистонда руслар ва совет одамлари жуда кўп нарсани бунёд қилганлигини ҳамма яхши билади. Россиясиз Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари йўқолиб кетиб ва уларнинг ҳудудини террорчилар ёки америкаликлар томонидан босиб олинарди деб ҳисоблайди одамлар”, - дейди Арифи.
Ҳозир Панжшерда одамлар тинч яшашмоқда, бироқ жуда камбағал. Эҳтимол, келажакда Афғонистон мустақил ва фаровон бўлади, ҳозирча у 43 давлатнинг ёрдамига муҳтож, шунинг учун ривожланиш ва эркинлик ҳақида гапишиш қийин.
Нидерланд полицияси якшанба куни Амстердамда COVID-19 туфайли киритилган чекловларга қарши намойишга чиққан фуқароларни сув билан ҳайдашди.
Хабарда айтилишига кўра, шаҳарнинг Музеумплайн майдонида тўпланган намойишчилар ҳукуматнинг эпидемияга қарши кураш чоралари ҳамда COVID-19 туфайли критилган чекловларга қарши намойишга чиқишган.
Шаҳар марказида сақлаш сув тўплари билан жиҳозланган автомобиллар ва отлиқ полиция томонидан назорат қилиб турилган. Намойишчилар полицияга қарши тош ота бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу намойишлар Нидерланд расмий ҳукумати коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан ва вазиятни вақтинчалик ҳукумат бошқариб турган вақтда содир бўлмоқда.
Нидердандда коронавирусга чалинганлар сони 900 мингдан ошган ва ўлимлар сони 13 мингга яқинлашган.
Ўйинда 10 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин эди. Бунинг учун боғ чиптахоналарида “махсус браслет” харид қилиш керак эди.
Финалда самарқандлик йигит Бекзод Абдуҳалимовнинг қўли баланд келди ва асосий ютуқ iPhone 12 телефонига эга чиқди.
Ғолибнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, у мусобақага олдиндан тайёрланмаган ва чемпионат ҳақида боғда сайр қилаётган вақтида билиб қолган.
Республикада илк бор бу халқ ўйини бўйича ўтган чемпионат Sputnik лавҳасида.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво Ўзбекистонга қайтади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.
22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир. У мамлакат ҳудудларига қор ва совуқ ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
23 январда антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.