Буни қаерга суқиш керак: АЁҚШдаги малласоч аёл

709
Ёнилғи қуйиш шахобчасига келган аёл бензин қуйиш мосламасини автомобилнинг қайси жойига суқиш кераклигини топа олмай узоқ вақт овора бўлди.

Унинг ортида навбат кутиб турган автомобил ҳайдовчиси суратга олган видео Интернетга кўплаб кулгули изоҳлар жамлади.

Қизиғи шундаки, сариқ сочли аёл миниб келган автомобиль - Tesla Model S, яъни электромобиль.

Бензинли автомобилга дизел ёнилғиси қуйган (ёки аксинча) аёллар ҳақида кўп маротаба эшитганмиз, лекин электрли автомобилга бензин қуймоқчи бўлган биринчи аёл шу киши бўлса ажаб эмас.

709

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

100
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

100
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?

Бейрутда вайронкор портлаш фожиа жойидан видео

1026
(Янгиланган 12:55 05.08.2020)
Куни кеча Бейрут портида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 78 нафарга етди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Бедарак йўқолганлар бор.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.

1026

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

6
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

6