Осмоннинг 50 ранги ёки машҳур Риштон кулолчилик санъати

Oбуна бўлиш
Фарғона водийсида жойлашган Риштон шаҳри қадимдан ўзининг кулолчилик санъати билан танилган. Sputnik мухбири Риштондаги устохоналардан бирида суратга олган видеони томоша қилинг.

Уста-кулол Рустам Усмонов айтишига қарагандан Риштон кулолчилигида қизил тупроққа ҳеч нима қўшилмасдан фойдаланилади.

Шакл берилган буюм аввал қуритилади, кейин ангобга ботирилади ва яна қуритилади. Ундан сўнг эса оловда илк бор кудирилади.

Кейинги босқичда буюмларга ранг берилиб, нақшлар чизилади. Усталар бунда асосан уч хил бўёқлардан фойдаланишади: кобальт оксиди (кўр ранг учун), кумуш (яшил ранг учун) ва марганец (жигарранг учун). Нақш чизилган буюм устига сир (глазурь, эмаль) билан қопланади ва яна олвда тобланади. Тобланиш жараёнида сир эриб, шаффоф рангга киради.

Маҳсулот тайёр бўлиши учун уни икки маротаба: дастлаб 10-12 соат, кейин 8 соат махсус тандирда оловда тоблаш керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0