Нотр-Дам де Пари олов ичида

Oбуна бўлиш
Олов Париждаги Биби Марям соборининг минораси, соати ва томини йўқ қилди.

Кеча Парижда содир бўлган бахтсиз ҳодисада Нотр-Дам де Пари собори қисман куйиб кул бўлди. Бир неча соат давом этган ёнғин Биби Марям соборининг минораси, соати ва томини йўқ қилган. Соборнинг ичидаги ёғоч қурилмалари ҳам куйиб кул бўлган. 

Дастлабки хабарларда айтилишига кўра, ёнғин соборда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин. Айни дамда полиция текширувлар ўтказа бошлаган. 

Франция президенти Эммануэль Макрон ўт ўчирувчиларга миннатдорлик билдириб, Нотр-Дам де Пари албатта қайта тикланишини ва бунинг учун маблағ йиғиш эртададаноқ бошланишини маълум қилган. 

Нотр-Дам де Пари 12-14 асрларда барпо этилган бўлиб у Эйфель минораси каби Париж тимсолларидан бири эди. ҳар йили уни томоша қилиш учун миллионлаб туристлар келар ва яна миллионлаб кишилар уни томоша қилишни орзу қилишар эди.  

Янгиликлар лентаси
0