Тошкентда энг кўп муҳокама қилинган муштлашув видео

978
14 апрель куни “Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги скейт майдончасида икки зўравон скейтчиларни калтаклади.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, можаро 40 ёшли А.М., 28 ёшли Э.Т. ҳамда 22 ёшли П.К., К.К., ва Р.Х.лар, орасида содир бўлган.

“Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган ЙПХ гуруҳи жанжални тўхтатди. 22 ёшли П.К., К.К. ва Р.Х.лар олган жароҳатлари туфайли шифокорга мурожаат қилишди", — дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жамланган материаллар Яккасарой тумани маъмурий судига юборилган.

978