Россиялик ўқувчи дўсти учун протез ихтиро қилди видео

435
“Дўст кулфатда билинади”, деган мақол барчамизга маълум . Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеага бу жуда мос келади.

Россиянинг Краснодар ўлкасида истиқомат қилувчи Егор Тарасенко дўсти учун нодир протез яратди.

Иван Лучанин болалик даврида бахтсиз ҳодиса туфайли кўрсатгич бармоғи суягидан айрилиб қолган.

Егор Тарасенко қадрдон дўстига ёрдам беришга қарор қилиб, у учун нодир бармоқ протезини ихтиро қилади. Дўсти ихтиро қилган протез Иваннинг ҳаётини анча енгиллаштирди. Эндиликда Егор Иван учун протез моделини такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда. Агар шундай протез яратилса, имконияти чекланган кишилар учун узоқ кутилган ихтиро бўлади.

Хулоса ўрнида “Минг сўминг бўлгунча, битта дўстинг бўлсин”, деган мақолни келтиришни жоиз деб билдик.  

435