“Ювентус” академияси очилиш маросимининг ёрқин лаҳзалари – видео

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида Италиянинг машҳур “Ювентус” футбол клуби академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Ювентус” академияси Тошкентдаги Турин политехника университети базасида ташкил этилди.
Машғулотлар олийгоҳ ҳудудида ўтказилади. Бу ерда болаларга сифатли таълим бериш учун барча шароитлар: спорт мажмуаси, футбол майдонлари, ҳовуз, тренажёр зали ва  диет-қаҳвахоналар мавжуд.

Академиянинг асосий вазифаси – болаларга таълим бериш, нафақат профессионал футболчиларни, балки жамиятнинг муносиб аъзоларини тарбиялашдан ҳам иборат. Шунинг учун ўқув муассасида тарбияланувчиларнинг ҳам жисмоний тайёргалигига ҳам умумий ривожланишига катта эътибор қаратилади.

Ҳар бир тарбияланувчи учун энг мувофиқ дастур танлаб олинади. Лойиҳа доирасида Турин шаҳрига бориш имкониятини кўзда тутилган. У ерда ўзбекистонлик тарбияланувчилар бошқа жаҳон клублари академия футболчилари билан куч синашишлари мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0