Юз миллион доллардан кўп маблағ ишлаган жаҳлдор мушук вафот этди

Oбуна бўлиш
Куни кеча бутун дунё аҳли "Жаҳлдор мушук" (Grumpy Cat) оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни қайғу ила қарши олди.

Бу мушук 2012 йилда илк бор сурати интернетда пайдо бўлгач, оламшумул машҳурликка эришган. Нотўғри тишлам туфайли жонивор юзида норозилик ифодаси мангу қотиб қолган эди.

Аввалига интернет фойдаланувчилари бу сурат фотошоп маҳсули эканлигини айтишади. Аммо мушук эгаси YouTube да видеоролик жойлагач, барча шубҳа-гумонлар ортда қолади.

Шу пайтдан бошлаб мушукка Grumpy Cat ("жаҳлдор" ёки "жанжалкаш") лақаби берилади ва у турли мемлар персонажига айланади.

Янгиликлар лентаси
0