“Трамп керак эмас, императорлик тизимга муҳтож эмасмиз”: Японияда норозилик намойиши

469
Душанба куни, 27 май куни АҚШ президенти рафиқаси Мелания билан Япония пойтахтига ташриф буюрди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва бош вазир Синдзо Абе учрашувига қарши эканлигини намойиш қилиш мақсадида минглаб токиоликлар кўчаларга чиқишди.   

27 май куни АҚШ президенти рафиқаси Мелания билан Япония пойтахтига ташриф буюрди. Улар император саройида мамлакат янги императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако билан учрашди. Шундан сўнг Трамп бош вазир Синдзо Абэ билан музокара ўтказди.

Токио аҳолиси мамлакатда Америка ҳарбийлари бўлиши ва Синдзо Абэнинг иқтисодий сиёсатига қарши митинг ўтказишди.  

Акцияга чиққан фуқаролар “Биз янги император ва Трамп ўртасида милоқотга қаршимиз”, “Трамп керак эмас, императорлик тизимига муҳтож эмасмиз”, - деган шиорларни айтишди.

469

Россияликлар Тошкентда қандай овоз берди

161
(Янгиланган 16:38 01.07.2020)
Бугун мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш масаласи бўйича умумроссия овоз беришнинг охирги куни. Овоз бериш учун ҳар қандай ёшдаги Россия фуқаролари дунёнинг турли бурчакларидан келишмоқда.

Шу жумладан, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам ўз эшикларини очди.

Сайлов участкаси овоз бериш учун ўз фаолиятини кечадан бошлади.

Овозни қуйидаги манзилда бериш мумкин: Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 83 уй.

Фуқаро ёнида фақат амалдаги хорижий ёки ички Россия паспорти бўлиши керак.

8297-сонли участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Иван Фетисовнинг сўзларига кўра, айни пайтда 500 дан ортиқ фуқаро овоз бериб бўлди. Таъкидланишича, шу пайтгача хеч қандай ҳодиса қайд этилмади. Шунингдек, сайлов комиссиясига фуқаролардан ҳеч қандай шикоят келиб тушмади.

Участканинг эшиклари 20.00 гача очиқ.

Тошкентда Россия Федерацияси Конститутсиясига ўзгартишлар киритиш бўйича овоз бериш қандай ўтмоқда – видеолавҳада томоша қилинг.

161

Умумий ғалаба рамзи: Ржев яқинида совет солдати хотирасига ёдгорлик очилди видео

165
Россия ва Беларусь президентлари сешанба куни Ржев яқинида мемориал очилишига бағишланган тадбирда иштирок этдилар. Ёдгорлик ветеранлар ташаббуси билан халқ маблағларига барпо этилди.

Ўз чиқишида Путин: совет халқининг нацизмга қарши кўрсатган қаҳрамонлиги ёлғонлар ва сохталаштиришлар билан йўқ қилиб юборилишига йўл қўймаслигини айтди.

"Ржев мемориали — умумий ғалабамизнинг яна бир рамзидир, қаҳрамон-аскар, халоскор-аскар, ғолиб-аскар, Европани ва бутун дунёни нацизмдан қутқарган аскарнинг буюк ва фидокорона қаҳрамонлиги олдида чуқур таъзим бажо келтирилиши рамзидир. Вақт бу қаҳрамонликка ўз ҳукмини ўтказа олмайди, у ҳеч қачон унутилиши керак эмас, мумкин эмас, айниқса, бу жасорат ёлғон ва сохталаштиришлар билан чапланиши керак эмас. Биз бунга йўқ қўймаймиз", - деди Россия етакчиси.

Беларусь президенти Александр Лукашенко, ўз навбатида, токи одамлар ёдгорликларни барпо этиб, улар ёнига келар экан, уруш бўлмаслигини таъкидлади.

"Бугун биз орасида Совет Иттифоқининг барча халқлари вакиллари бўлган жангчилар хотирасига қўйилган ёдгорликни очмоқдамиз. Биз бу билан ўғиллик бурчини, муқаддас хотира бурчини адо этяпмиз. Токи ёдгорликларни яратар эканмиз, уларни кўришга келар эканмиз, биз уруш қилмаймиз, бу даҳшатли фожиадан нари бўламиз. Бундай муқаддас жойларга олиб борадиган йўлни эсдан чиқарган кунимиз, биз, албатта, яна жанг қиламиз. Бу ёруғ айём кунлари амалга ошираётган ҳаракатларимиз маъноси ҳам шунда", - деди Лукашенко.

Совет солдатига қўйилган мемориал қандай кўринишга эга, нега у айнан Твер вилоятининг Ржев туманидаги Хорошево қишлоғида жой олгани ва нега маросимдан сўнг Путин ва Лукашенко қорақарағайларни экишгани ҳақида - видеода томоша қилинг.

165
Здание Капитолия в Вашингтоне

АҚШ "толиблар билан тил бириктирганлик" учун Россияга қарши санкциялар киритмоқчи

15
АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пуллари тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Россияга нисбатан "толиблар билан тил бириктирганлиги учун" санкция киритиш зарур, деб ҳисоблайди. Аммо РФ ва "Толибон" ўртасидаги эҳтимолий алоқалар Москва ва Оқ уй томонидан рад этилиб келинмоқда.

"Биз Россияга қарши санкцияларни ҳозирнинг ўзидаёқ киритишимиз шарт", - деган Пелоси MSNBC каналига берган интервьюсида.

Сал олдин АҚШ демократ-сенатори Боб Менендес мамлакат мудофаа бюджетига толиблар билан бўлган эҳтимолий "тил бириктирув" учун президент Владимир Путин ва Россия ҳукуматига қарши санкцияларни назарда тутувчи тузатишларни киритган эди.

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пулларини тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

Бу иш шундай маълумот келиб тушган кундан 15 кун ўтмай амалга оширилиши лозим.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, америкалик сенатор ташаббусини изоҳлар экан, АҚШда айни вақтда "кўплаб тушунтириши қийин" ҳолатлар юз бераётганини айтди.

Сал олдин Пентагон The New York Times  газетасида эълон қилинган, россия ҳарбий разведкасининг толиблар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

15