Биринчи Осиё чемпионатида энг кучли бодибилдерлар танланди видео

1377
Қозоғистон пойтахтида 24-26 май кунлари тарихда илк бор бодибилдинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Ушбу халқаро мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистондан спортчилар иштирок этди.

Тадбирга халқаро тоифадаги ҳакам Вячеслав Виноградов ва Ko Юнг Джан таклиф этилди, шунингдек, AFBF президенти Очир Гаанбатар ҳам қатнашди.

Мусобақа совринлари олтита тоифа бўлиниб, уларда ўсмирлар, катта ёшдагилар, эркак ва аёллар қатнашди. Чемпионат Халқаро бодибилдинг федерацияси (IFBB) қоидалари талаблари асосида ўтказилди.

1377