Вулқон яқинида йигит севгилисига турмушга чиқишни таклиф қилди

568
(Янгиланган 15:27 31.05.2019)
Севишган ёшлар дам олиш учун Индонезияга боришган.

2000 метр баландликда вулқон яқинида сайир вақтида йигити қизга турмушга чиқишни таклиф қилди. Қиз рози бўлди. 

Йигитнинг сўзларига кўра, буни антиқа тарзда амалга ошириш учун ярим йил тайёргарлик кўрди.

Энди тўй ҳам вулқон яқинида бўлармикан?

568

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

462
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

462

Россия Конституциясига тузатишлар: собиқ СССР давлатларида овоз бериш жараёни қандай ўтди

290
(Янгиланган 19:20 02.07.2020)
1 июль куни Россия Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умумроссия овоз бериш жараёни ўз якунига етди. Бу сиёсий жараён илк бор бир ҳафта давомида – 25 июндан бошлаб ўтказилди.

Бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари очилди, хорижда, шу жумладан собиқ СССР давлатларда бўлган россияликлар учун овоз бериш имконияти ташкил қилинди.

Пандемия туфайли жорий этилган санитария назорати қоидаларига риоя қилинди. Фуқаролар ниқоб, қўлқопларда ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда овоз бериш жараёнида иштирок этдилар.

Яқин хориж давлатларда овоз бериш қандай ўтгани – Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.

290
Подпись документов

Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигида муҳим тайинловларни амалга оширди

0
Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири тўрт нафар янги ўринбосарга эга бўлди.

Ўзбекистон президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Улуғбек  Сабиров тайинланди.

Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Баситханова Эльмира Иркиновна яна вазирликка қайтди, у вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Молия вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Абдулла Азизов тайинланди.

Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

0