Тошкентда "кўр ёмғир" ёғди видео

1238
Ёз мавсумида бунақа ёмғирлар камдан кам ҳолларда кузатилади.

Кеча, 2 июнь куни жазирама об-ҳаво вақтида пойтахтда кучли ёмғингарчилик кузатилди. Ҳаво очиқ бўлишига қарамасдан ёққан ёмғир пойтахтга бироз салқинлик олиб келди.

Халқ орасида табиатнинг бундай ҳодисаси “кўр ёмғир” дейилади.

Узум донаси катталигида ёққан ёмғир бир неча дақиқа ичида барча кўчалар ва йўлакларни сув остида қолдирди.

Табиатнинг ўзгача совғасини Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.

1238