Жилвали ва ҳашаматли: Россияда олтин рангли Aurus Senat намойиш этилди

698
Олтин рангли люкс автомобиль Aurus Senat Петербург иқтисодий форумининг илк кунида намойиш этилди.

Aurus, ёхуд “Кортеж” лойиҳаси, бу давлатнинг биринчи шахслари учун мўлжалланган автомобилларидир. Янгича Aurus кабриолети илк бор 9 май Ғалаба парадида иштирок этди. 

Автомобиллар гуруҳига лимузин, седан, минивен ва йўлтанламас машиналар киради. Aurus машиналарининг тахминий нархи 9 миллион рублдан бошланади ва тез орада сотувга чиқарилиши лозим.

Бу йил фақат 120 та Aurus Senat седанларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Уларнинг барчасига дастлабки буюрмалар бериб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Петербург халқаро иқтисодий форум 6 июндан 8 июнга қадар давом этади.

698