Тошкентда Сабантуй қандай ўтди

227
Татар миллий байрами Сабантуй Тошкентда қандай кутиб олинди?

Тошкент марказидага боғлардан бирида татар миллий байрами – Сабантуй кенг нишонланди. Sputnik мухбири ушбу байрамда бўлиб видеолавҳа тайёрлади.

Ушбу байрам Тошкентдаги татар жамоатчилик маданият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилди. Ташкилотчилар байрам меҳмонларини, ҳар доимгидек, тўкин дастурхон ва турли қизиқарли ва кўнгилочар машғулотлар билан кўнгилларини хуш қилишди.

Меҳмонларга, шунингдек, миллий услубда ясалган турли сувенирлар, амалий санъат намуналари ҳам таклиф қилинди. Ўсмирлар ва ёшлар ўз кучларини арқон тортиш, кураш, ёғоч устида беллашув ва бошқа фаол машғулотларда синаб кўришди. Қувноқ ашула ва рақслар эса 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир кишининг кўнглини хуш қилди.

227