Афғон бизнесмени Sputnik видеосини кўргач, қочоқларга ёрдам берди

524
(Янгиланган 12:52 12.06.2019)
Россияда яшовчи афғон бизнесмени Sputnik сюжетида Қобул остида ташкил этилган қочоқлар лагерида ўз ватандошлари қандай оғир шароитда кун кечиришаётганини томоша қилди. Ҳозирда у қочоқларга ёрдам қўлини чўзган ягона инсондир.

Қобул яқинида жойлашган афғон қочоқлари лагери 7 йилдан буён мавжуд. Бу ерда 50 оила истиқомат қилади. Лагердаги одамларнинг овқат рациони хавас қилгуликмас, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмайди ва улар иссиқ кийим-бошга муҳтож.

Қаҳратон қиш мавсумида Sputnik Афғонистон бу инсонларнинг мураккаб тақдири ҳақида видеоролик суратга олган эди. Шундан сўнг Россияда яшовчи афғонистонлик тадбиркор Муҳаммад Нодир Шоҳ ўз ватандошларига ёрдам беришга қарор қилди. Эндиликда у йилига икки марта лагердагиларга кийим-кечак, пойабзал ва озиқ-овқат юборади.

524