Энг содиқ дўст: Бишкекда Владимир Путин қандай кутиб олинди - видео

0
(Янгиланган 11:28 14.06.2019)
Қирғизистон пойтахтида 14 июнь куни ШҲТ саммити бўлиб ўтади.

Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келди.

Манас аэропортида Россия етакчисини Сооронбай Жээнбеков кутиб олди. 

2019-2020 йил ШҲТда раислик Россияга ўтади.

"Сиз ташриф буюрганиз учун жуда хурсандмиз. Биз ҳар доим Россия ва Владимир Путин – бу Қирғизистоннинг энг содиқ дўстлари деб айтамиз”, - деди Қирғизистон президенти.

Россия президентининг сўзларига кўра, барча давлатлар халқаро ташкилот ишида фаол иштирок этмоқда.

“Ушбу маънода Бишкек халқаро фаолият маркази бўлди. Ҳаммасини юқори даражада ташкиллаштириш - бу осон иш эмас. Ишончим комилки, ҳаммаси энг юқори даражада ўтади”, - деди Владимир Путин.

0
Мавзу:
ШҲТ – 2019 (16)