Миллион долларга ҳам бермайман - Марказий Осиёда энг катта қўчқорнинг эгаси

3402
(Янгиланган 19:28 01.07.2019)
Гулливер лақабли қўчқор Қозоғистонда ўтказилган зотдор қўйлар халқаро кўргазмасида ғолиб бўлди.

Гулливер – Марказий Осиёда энг йирик қўчқор деб топилди. У Қирғизистон Гиссар зотли қўчқор ҳисобланади.  Унинг оғирлиги 188 кило, баландлиги бўйнида бир метрни ташкил қилади.

Айрим меҳмонлар қўчқорнинг эгаси Аблай Михмановга миллион долларни таклиф қилишди.  

“Менга ҳатто миллион таклиф қилишганда, мен Гулливерни бермадим. У Қирғизистонга керак, бизга бу зотни кўпайтириш зарур. Танловдан кейин Гулливер нафақат Қирғизистонда, балки бутун Марказий Осиёда энг яхши қўй деб топилди. Унинг ёши 5,5 ёш, мен уни икки йил олдин сотиб олгандим”, - дейди фермер Михманов.

3402