Биринчи картинг мусобақасининг энг ёрқин лаҳзалари - видео

212
(Янгиланган 13:48 02.07.2019)
Тошкент шаҳрида “Ёшлар-картинг” оммавий спорт мусобақалари ўтказилди. Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган 70 дан ортиқ ёш картинг усталари орасида ўзбекистонлик ғалаба қозонди.

30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ёшлар куни доирасида “Ёшлар-картинг” оммавий спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақа шаҳар пойгаси шаклида, 1,5 кмга яқин масофада бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида спортнинг экстремал турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мусобақада мамлакатнинг моҳир спортчилари қатори Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган 70 дан ортиқ ёш картинг усталари ўзаро куч синашишди.

Мусобақа якуни кўра ўзбекистонлик Жамолиддин Мирҳосилов устунликка эришди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири мусобақанинг ёрқин ва унутилмас лаҳзаларини тасвирга олди. Ушбу видеолавҳа эътиборингизга ҳавола қилинади.

212