Бугунги кунда бу майдонда АЭС қурилиши учун тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи жадал суратларда олиб борилмоқда.
Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган.
Ҳозирги вақтда бу жой чўлдан иборат, бироқ бир неча йилдан сўнг Ўзбекистонда биринчи керакли инфратузилмага эга бўлган атомчилар шаҳарчаси пайдо бўлади.
“Ўзатома” раҳбарининг сўзларига кўра, кейинги йилдан тез суратларда ташқи инфратузилма ва унинг учун керак бўлган объектларни қурилишига киришиш режалаштирилмоқда.
Бу ҳудудга автомобил ва темир йўл олиб келиш бўйича ҳисоб-китоблар бошланди.
Ҳозирда Тоғли Қорабоғда учта блок-модул типидаги шаҳарча барпо этилган.
Уларда 400га яқин тинликпарвар кучлар яшашади. Ҳарбий хизматчилар тан олинмаган республикада хавфсизлик ва ўт очишни тўхтатиш режими устидан назоратни таъминлаб келишмоқда.
Ҳарбийлар яшаётган ҳудуд кўп қулайликларга эга: бу ерда ўзни уйдагидек ҳис қилиш учун ҳаммаси мужассам: ошхона, спортзал, ҳаммом, дам олиш хонаси ва тиббиёт пункти мавжуд.Модулларнинг ҳар бири узлуксиз электр-энергияси, сув ва иссиқлик таъминотига эга.
Яшаш қисмида ҳам барча зарур жиҳозлар ва маиший техника бор.
Яқин вақтларда Тоғли Қорабоғ ҳудудида яна шу сингари бешта объектни барпо этиш режалаштирилган, уларнинг ҳар бирида 540 га яқин ҳарбийлар жойлашадилар.
"Биз Тинч океани устида парвозни бошлаймиз, АҚШ ва Канада шаҳарлари устидан учиб ўтамиз, сўнг эса тонг отишини шимолий Атлантика устида кутиб оламиз. Ҳатто тунда ҳам океан, булутлар ва тунги шаҳарларни аниқ кўриш мумкин, уфқдан эса Сомон йўли сузиб чиқади", - деб ёзган россиялик астронавт ўзининг Instagramдаги аккаунтида.
У шунингдек, интернет фойдаланувчиларига видеода айнан нима тасвирланганига изоҳ берган. Жумладан, Сергей Ер сайёраси устидаги тўқ сариқ рангли қоплам қаёқдан пайдо бўлгани тўғрисида сўзлаб берган.
Унинг айтишича, ушбу эффект сайёранинг ўзида юз берадиган табиий жилоланиш туфайли юзага келади.
Видеонинг илк сонияларида кўришингиз мумкин бўлган учар объектлар эса - бу спутниклардир.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.
"Uzbekistan Airports" АЖ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастур асосида зиёратчиларни ташиш бўйича мамлакат халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50%гача чегирмалар жорий қилинади.
Шунингдек, парвозлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилди. Унга кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича эълон қилинган тарифларга 30%гача табақалаштирилган чегирма қуйидаги ҳолларда тақдим этилишини маълум қиламиз:
– Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпаниялар учун;
- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишлари учун;
- мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун.