Улкан акулаларнинг ўлим жанги видеога олинди

1983
Австралиялик тадқиқотчилар National Geographic ҳужжатли фильми учун иш олиб боришган. Олимлар икки бош улкан акула ўртасида юз берган жангни видеога олишди.

Австралиянинг денгиз фанлари институти профессори Марк Миканнинг сўзларига кўра, акулалар бир-бирини еб қўйиши мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилди.

Айрим фойдаланувчилар бу видео лавҳа муаллифларини танқид остига олишди.

Уларни фикрига кўра, оч қолган акулаларни ўлжа билан ғашига тегишган, кейин эса бир-бирига қарши йўналтиришган.

1983

Қозоғистонда пандемия қурбонлари хотирасига бир дақиқа сукут сақланди видео

257
Бугун қўшни республика Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига умуммиллий мотам куни. Аввалроқ давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни мотам куни деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққанди.

Бугун бутун Қозоғистон мотам тутмоқда: давлат байроқлари туширилган, телевизион ва радиоканаллар кўнгилочар дастурларни намойиш қилмайди, давлат ташкилотлари сайтлари оқ-қора тус олган.

Соат 12:00 да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланди. Маросимда Қозоғистон президенти ҳамда мамлакатнинг бошқа расмийлари иштирок этди.

Қозоғистонда коронавирусдан жами 375 киши қурбон бўлган. Пандемия бошлангандан буён 58 мингдан зиёд касалланиш ҳолати қайд этилган. 34 мингдан ортиқ бемор COVID-19 енгган

257
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га уриниш учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

1333
(Янгиланган 20:33 10.07.2020)
Америка бош котиби БМТда вето қўйиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётгани учун Россия ва Хитойни жазолаш керак деб ҳисобламоқда.

Куни кеча давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича резолюцияни блокладилар. Бельгия ва Германия томонидан Туркия-Сурия чегарасида 2та НЎП қолдиришни таклиф қилишди. Бироқ Москва ва Хитой бунга рози бўлмади. Россия ўз резолюция лойиҳасини тайёрлади.

Америкаликлар норозилигининг яширин сабаблари ҳақида – видеомиздан билиб олишингиз мумкин.

1333

Сурияда портлаш оқибатида 3 нафар Россия ҳарбийси жароҳатланди 

21
(Янгиланган 16:36 14.07.2020)
Сурияда патрул ҳаракатланиш йўналишида қўлбола бомба портлатилиши оқибатида Россия ва Туркия аскарлари жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Суриянинг Эриха аҳоли пункти яқинида, рус-турк патрулига ҳаракатланиш йўналишида қўлбола бомба портлатилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"Портлаш оқибатида 3 нафар россиялик ҳарбийлар жароҳатланди, Туркия экипажи ҳам зарар кўрган", - дейилган хабарда.  

Айни дамда патрул назорати тўхтатилган, барча ярадорлар ва шикастланган техника эвакуация қилинди. Россиялик ҳарбийлар Хмеймим авиабазасига олиб келинган. Суриядага Россия кучлари қўмондонлиги Туркия ҳарбий раҳбарияти билан биргаликда ушбу портлашда Идлибда фаолият олиб бораётган жангариларнинг ушбу ҳодисага алоқадорлигини текширмоқда.

Бироз олдин Сурия ҳарбийлари Ракка вилоятида бир гуруҳ жангариларни қўлга олгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича жангарилар "Магавир ас-Саура" гуруҳига мансуб бўлиб уларнинг асосий вазифаси Россия ва Эрон қуролли кучлари ҳақида маълумот тўплаш бўлган, лекин йўлда улар миналаштирилган майдонга дуч келиб, гуруҳ бошлиғи ва йўл бошловчидан маҳрум бўлишган, кейин Сурия ҳарбийларига асирга тушишган. 

 

21