Учта илоннинг ўта кескин жанги видеога олинди

2534
(Янгиланган 12:58 16.07.2019)
Биологларнинг фикрига кўра, табиатда бу ҳолат камдан-кам бўлади, одатда илонлар яккама-якка жанг қилади.

Daily Star нашри ёзишича, бу видео Ҳиндистонда тасвирга олинган.

Видеода трассанинг четида учта илон жанг қилиши акс этган. Улар бир-бирини чақиб жанг қилади, кейинчалик биттаси қочиб кетади.

Snake Hellpine хайрия ташкилоти раҳбари Сувенду Малликнинг сўзларига кўра, эҳтимол илонлар ҳудуд учун жанг қилишди. Одатда илонлар яккама-якка жанг қилади.

2534